Жаҳон | 17:39 / 09.02.2022
24668
1 дақиқада ўқилади
Европа ва Осиёни боғлайдиган янги кўприк қуриб битказилди
Узунлиги 4608 метрли кўприкни қуриш учун 3,4 млрд евро сарфланди.
Дарданелл бўғози орқали Европа ва Осиёни боғлайдиган «Чаноққала 1915» кўприги қуриб битказилди ва очилишга тайёр. Бу ҳақда Limak Holding директорлар кенгаши раиси Эбру Ўздемир маълум қилди.
Кўприк аввалроқ қуриб битказилиши мумкин эди, аммо коронавирус пандемияси натижасида хомашё етказиб бериш билан боғлиқ узилишлар туфайли қурилиш ишлари кечикди.
«Умумий қиймати 3,1 миллиард евро деб баҳоланган лойиҳа COVİD-19 таъсири ва хомашё нархларининг ўсиши сабабли 300 миллион еврога қимматлашди», — деди Ўздемир.
Кўприкнинг очилиш санаси ҳозирча номаълум. Унинг умумий узунлиги 4608 метрга тенг.
Мавзуга оид
11:50 / 19.09.2024
Иш кўп, маош кам: Европа шифохоналарида “кадрлар инқирози” юз бермоқда
16:21 / 16.09.2024
Иш ва дам олиш ўртасидаги мувозанат. Европанинг қайси давлатлари бу борада етакчи?
11:20 / 16.09.2024
Европада сув тошқинларидан камида олти киши ҳалок бўлди
18:27 / 14.09.2024