Андижондаги портлашда бир киши ҳалок бўлди
Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги тиббиёт марказида рўй берган портлаш оқибатида бир киши воқеа жойида вафот этган, тўрт киши турли даражада тан жароҳати олиб, туман шифохонасига жойлаштирилган.
Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги диагностика ва даволаш масканида рўй берган портлаш оқибатида бир нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, тўрт нафари турли даражада тан жароҳати олиб, туман шифохонасига жойлаштирилган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Аниқлик киритилишича, 11 февраль куни соат 11:30 да «Зитерия» МЧЖ Диагностика ва даволаш масканининг 1-қаватида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Юзага келган кинетик зарба натижасида бино деворларига шикаст етган.
Воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи зудлик билан етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб борган. Шунингдек, ҳодиса жойига ФВВ раҳбарияти, ИИБ, ССБ, Прокуратура ва бошқа тегишли хизмат ходимлари етиб борган.
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Бундан олдинроқ ушбу ҳодиса оқибатида 7 киши жароҳатлангани айтилганди.
Мавзуга оид
23:26 / 06.11.2024
Бошқирдистонда кўмир ортилган 22 та вагон релсдан чиқиб кетди
15:44 / 01.11.2024
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
10:26 / 24.10.2024
Андижон вилоятига янги прокурор тайинланди
17:04 / 22.10.2024