Ўзбекистон | 16:16 / 11.02.2022
17512
1 дақиқада ўқилади

Асака туманида мактаб ўқувчилари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди

Асака тумани 59-мактаб ўқувчилари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлган. Kun.uz мухбири ҳолат юзасидан масъуллар билан суҳбатлашди.

Қайд этилишича, воқеа 10 феврал куни 9-синф ўқувчилари ўртасида юз берган. Мактабнинг 9-Д синф ўқувчилари Н.А, М.Б, И.Н, О.М ҳамда 9-Б синф ўқувчиси Х.Б. ўртасида ўзаро келишмовчилик ортидан жанжал юзага келади.

Натижада Х.Б.нинг бир нечта жойига кичик жароҳатлар етказилган. Ҳозирда Асака тумани ИИБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид