Тошкентдаги Меҳрибонлик уйида болани уриб, тан жароҳати етказган тарбиячи ишдан олинди
Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси Тошкентдаги Меҳрибонлик уйида тарбиячи болани уриб, тан жароҳати етказгани билан боғлиқ ҳолат ўрганилиб, тарбиячи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилингани ҳақида маълумот берди.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан бош бошқарма томонидан тузилган ишчи гуруҳ ўрганиш олиб борган. Ўрганиш хулосасига кўра, хабарда эълон қилинган ҳолат ўз исботини топган.
Ҳақиқатан, тарбиячи Б.А. 21-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси М.А.га нисбатан қўпол муомалада бўлган ва жисмоний куч ишлатган. Тарбиячи Б.А. билан ўрнатилган тартибда меҳнат шартномаси бекор қилиниб, ўз вазифасидан озод қилинган. Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ҳолат юзасидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.
Ҳолат юзасидан таълим муассаса маъмурияти ҳамда тарбиячи-ходимлари билан суҳбат ўтказилиб, бундай нохуш вазиятларнинг олдини олиш бўйича зарур кўрсатма ва тавсиялар берилган.
Мавзуга оид
12:24 / 11.01.2024
Меҳрибонлик уйлари Ижтимоий ҳимоя агентлиги тизимига ўтказилди
21:08 / 17.08.2023
Ўзбекистонда тугатилган «Меҳрибонлик уйи» ва тарбияланувчилар тақдири ҳақида маълумот берилди
07:49 / 30.04.2022