Ўзбекистон | 14:51 / 19.02.2022
9054
1 дақиқада ўқилади

Дин ишлари бўйича қўмита раиси АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

Бугун, 19 февраль куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниел Розенблюм ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Фото: Дин ишлари бўйича қўмита

Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизматининг хабар беришича, мулоқотда Ўзбекистонда амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар, шунингдек, дин ва эътиқод эркинлиги йўналишида турли дин вакиллари учун яратиб келинаётган янгиликлар ҳақида сўз борган.

«Учрашувда виждон эркинлигини таъминлаш, диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш борасида АҚШ билан ҳамкорлик ўзининг ижобий натижаларини бераётгани, мамлакатларимиз ўртасида ўзаро делегацияларнинг ташрифлари, инсон ҳуқуқлари ва виждон эркинлиги мавзуларида турли тадбирларнинг биргаликда ўтказилиши, соҳага оид норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш юзасидан тажриба алмашиш жуда яхши йўлга қўйилгани ҳам эътироф этилди», - дейилади қўмита хабарида.

Шунингдек, элчи Даниел Розенблюм АҚШ Ўзбекистонда амалга оширилаётган диний бағрикенглик ва инсон ҳуқуқларига доир ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини билдирган.

Мавзуга оид