Қандли диабет: хавф омиллари, белгилари ва замонавий терапия имкониятлари
“Қандли диабет” атамаси углевод алмашинувининг бузилиши натижасида юзага келувчи эндокрин тизими касалликларининг бутун гуруҳини ўз ичига олади. Организмда ошқозон ости бези ишлаб чиқарадиган инсулин гормони етишмовчилиги юзага келади ёки тана ҳужайралари унга адекват даражада жавоб беришни тўхтатади. Натижада қон плазмасидаги глюкоза даражаси ошиб кетади, бу ҳужайраларнинг энергия етишмовчилигидан азият чекишига ва озиқ-овқатдан етарли углеводлар қабул қилса ҳам, углеводга тўйинмаслигига олиб келади.
Бугунги кунда Халқаро диабет федерацияси маълумотларига кўра, 20 ёшдан 79 ёшгача бўлган инсонларнинг ҳар ўн нафаридан биттасига қандли диабет ташхиси қўйилган – бу бутун дунё бўйича 537 миллиондан кўпроқ одам дегани.
Касаллик ривожланиши хавфининг асосий омиллари – ирсият, енгил углеводлар, тозаланган озиқ-овқат, фастфуд, тўйинган ва трансёғлар истеъмол қилиш, шунингдек, озуқавий толалар етишмовчилиги, ортиқча вазн ва семириш, эндокрин тизимидаги патологиялар ва узоқ муддатли, сурункали стрессдир.
Қандли диабет кам аниқланадиган касалликлар сирасига киради – Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, қандли диабетдан азият чекувчи инсонларнинг ярмидан кўпи ўз касалликлари ҳақида билишмайди. Дастлабки босқичда қандли диабетнинг аломатлари деярли сезилмайди, касалликнинг илк хавотирли белгилари учраганда эса, кўпчилик беморлар уни ҳаддан зиёд ишлаш, инфекциялар ёки стресс таъсири билан адаштиришади.
Қандли диабетнинг асосий белгиларига оғиз бўшлиғининг қуруқлашиши, етарлича ёки ортиқча суюқлик истеъмол қилганда ҳам кучли кучли ташналик ҳис қилиш, тез-тез бовул қилиш, терининг қуруқлашиши, товон, тизза ва тирсакларда қичишиш, тез вазн олиш ёки бирдан озиб кетиш, етарлича таом истеъмол қилганда ҳам доим очлик ҳисси, терлашнинг кучайиши, тер ва нафаснинг ўзига хос ширин ҳиди, теридаги тирналган жойлар ва яраларнинг секин битиши, доимий чарчоқ, уйқучанлик ва иш самарадорлигининг пасайиши каби белгилар киради.
Ушбу белгилар пайдо бўлган вақтда мутахассислар эндокринологга боришни кечиктирмасликни маслаҳат беришади.
“Қандли диабет” ташхиси қўйилган тақдирда ҳам, замонавий тиббиёт беморларнинг ҳаёт сифатини юқори даражада сақлашга имкон берувчи самарали даволаш имкониятларини тақдим этади.
Бундай инновацион ечимлардан бири – бир марталик шприц-қаламлардаги инсон инсулинининг замонавий муқобилидир. Юпқа игналари туфайли бу турдаги уколлар фойдаланиш пайтида оғриқсиздир, бу эса инсулин билан даволаш жараёнини сезиларли даражада осонлаштиради.
Яқинда Sanofi компанияси Ўзбекистондаги қандли диабет билан оғриган беморлар ҳам олиши мумкин бўлган базал инсулинларининг янги авлодини тақдим этди. 2021 йилда мамлакатимиздаги қандли диабет билан оғриган беморлар сони 245 мингдан зиёдни ташкил қилди, улардан 2300 нафари болалар ва 879 нафари ўсмирлардир.
Препаратнинг қабул қилиниши даволанишга кўпроқ эргашишликка кўмаклашади: янги авлод базал инсулини бир кунда бир марта қабул қилинади, таркибининг хавфсиз ва самарадор эканлиги илмий жиҳатдан исботланган.
Дозаторли бир марталик ихчам шприц-қаламлар беморга дозани қулай мослаштиришга ёрдам беради, ва препаратнинг таъсири 24 соатдан ортиқ давом этиши туфайли, агар зарурат бўлганда уни қабул қилиш вақтини одатий инексия вақтидан 3 соат аввал ёки 3 соат кейинга кўчириш мумкин.
Терапиянинг самарадорлиги, шунингдек, препаратни қабул қилиш усулининг соддалиги беморларнинг даволанишни эрта тўхтатиш ҳолатларини камайтиришга, шу орқали юзага келиши мумкин бўлган асоратларнинг олдини олишга кўмаклашади. Бу эса ҳаёт сифатини яхшилашга ва терапиядан кўзланган мақсадларга етишиш даражасининг ошишига олиб келади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
22:26 / 30.05.2024
Хитойлик олимлар дунёда биринчи бўлиб II турдаги қандли диабетга чалинган беморни даволади
16:13 / 30.06.2023
2050 йилда қандли диабетга чалинганлар сони 1,3 миллиардга етиши мумкин – The Lancet
17:34 / 26.05.2023
Диабет мактаби – саломатликка сенинг қадаминг!
19:26 / 24.04.2023