Бухорода икки йилда 2 651 нафар тиббиёт ходими интизомий жавобгарликка тортилган
2020-2021 йилларда Бухоро вилоятида касбий вазифаларини лозим даражада бажармаган ва сусткашликка йўл қўйган 2 575 нафар тиббиёт ходими ишдан бўшатилган.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг хабар беришича, «Коррупциясиз соҳа» лойиҳаси ижроси юзасидан Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасида кадрлар сиёсатининг ташкил этилиш ҳолати ўрганилган. Жараёнда бир қатор муаммо ва камчиликлар аниқланган.
Таъкидланишича, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва унинг таркибидаги муассасаларда жами 40 163 нафар тиббиёт ходими фаолият юритмоқда. 2020-2021 йилларда улардан 1 984 нафарига нисбатан турли шаклдаги қонунбузилиши ва коррупциявий ҳолатлар юзасидан хизмат текширувлари ўтказилган. Шунингдек, икки йилда касбий вазифаларини лозим даражада бажармаган ва сусткашликка йўл қўйган 2 575 нафар тиббиёт ходими билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган ҳамда 2 651 нафар ходим эса интизомий жавобгарликка тортилган.
Агентликка кўра, вилоятда тиббиёт муассасалари ходимлари томонидан 2020 йилда 12 та, 2021 йилда 16 та ҳолатда пора эвазига ишга қўйиш учун тамагирлик жиноятлари содир этилган. Тизимда бўш иш ўринларини яшириш билан боғлиқ 33 та қонунбузилиш ҳолати аниқланган. 493 та ҳолатда эса меҳнат қонунчилигига зид равишда тиббиёт муассасасида ўзаро қариндошлар фаолият юритаётгани ва шундан 214 та ҳолатда муассаса раҳбариятига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилаётганлиги маълум бўлган.
Мавзуга оид
12:01 / 09.11.2024
Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди. У қамоққа олинган
11:34 / 06.11.2024
Бухорода 1 млрд сўмдан зиёд электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди
15:04 / 03.11.2024
Бухорода хотинига оғир тан жароҳати етказган шахс қамоқдан озод қилиниб, шартли жазо тайинланди
20:48 / 09.10.2024