ДХМ катта мутахассиси 6 минг доллар билан ушланди
Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармасининг Иштихон туман Давлат хизматлари маркази катта мутахассиси ушланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида, 1995 йилда туғилган Р.Б. хизмат ваколатидан фойдаланиб, Каттақўрғон туманида яшовчи фуқаро Р.Ш. билан жиноий тил бириктирган ҳолда, тумандаги масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган ер майдони ҳудудида тикувчилик ҳамда пишириқ ишлаб чиқариш цехлари қуриш учун ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига маҳаллий фуқародан 12 минг АҚШ доллари талаб қилиб, келишилган маблағдан 6 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024