Ўзбекистон | 09:00 / 13.04.2022
12202
8 дақиқада ўқилади

Сизга ишончли иситиш тизими ва замонавий иситиш қозони керакми?

Баҳор келиши билан таъмирлар мавсуми бошланади, кўплаб истеъмолчилар иситиш тизимини яхшилаш, замонавий ва тежамкор иситиш қозонини танлаш ҳақида ўйлай бошлайдилар. Ўзбекистондаги Viessmann расмий ваколатхонасининг бошқарувчи директори Бахтиёр Сабуров ишончли жиҳозни қандай танлаш ва уни харид қилишда нимага эътибор бериш кераклиги ҳақида маълумотлар берди.

Бахтиёр Сабуров / Фото: Viessmann

Viessmann компанияси иситиш қозонлари, буғ генераторлари, утилизатор-қозонлар, конденсацион қозонлари, иссиқлик насослари, қуёш коллекторлари ва бошқа жиҳозлар ишлаб чиқариш соҳасида жаҳон етакчиси саналади. Viessmann ҳар бир ишлаб чиқарилган жиҳозда акс этган ҳақиқий немис сифати туфайли бутун дунёга донг таратган. Viessmann маҳсулоти Ўзбекистонда 2004 йилдан бери расман тақдим этилади.

Бугунги кунда бозорда иситиш тизимларининг кўплаб янги русумлари тақдим этилмоқда. Бундай жиҳоз сотиб олишда нимага эътибор бериш керак?

– Иситиш қозонларини сотиб олишда энергия ташувчилар йилдан-йилга қимматлашиб бораётганини ёдда тутиш муҳим – бу жараённи ортга қайтариб бўлмайди. Иситиш жиҳозини сотиб олиш эса, бошқа ҳар қандай жиҳоз хариди каби, бир марталик инвестиция саналади, у газ, электр каби фойдаланиш харажатларини тежаш орқали ўзини оқлайди. Келгусидаги ишга тайёрлик ва тежамкорлик Лойиҳанинг сифати ва техник хизмат кўрсатишнинг мунтазам йўлга қўйилганига боғлиқдир.

Ёдда тутиш керакки, қозонхона – бу “иссиқлик истеъмоли” деб аталмиш лойиҳалаштирилган тизимнинг “жисмоний акси”дир. Гап шундаки, компаниямиз фақатгина хонадонлар учун иситиш тизимлари ва иссиқ сув таъминоти жиҳозларни ишлаб чиқарибгина қолмай, балки, амалда, халқ хўжалиги ва саноатнинг ҳар қандай машҳур тармоғидаги иссиқлик таъминоти учун ҳам керакли қозонхоналарни етказиб беради. Қозонхона – нафақат иқтисодиётга, балки қатъий ҳисоб-китобга ҳам тааллуқли тушунча, у лойиҳанинг қисмларини тўғри ишлаб чиқишга, иситиш тизимига юкламаларни ва иссиқ сув таъминотини аниқлашга боғлиқ бўлади.

Фото: Viessmann

Албатта, Сиз иситиш мосламаларининг қувватини тақрибан билишингиз ва иссиқ сувга юкламани, тахминан бўлса ҳам, ҳисоблаб топа олишингиз мумкин. Аммо, пировардида биз эришадиган натижа: агар юклама каттароқ олинган бўлса, газ ва электр ортиқча сарф бўлади, агар кам белгиланган бўлса – уйингизни исита олмай ва керакли миқдорда иссиқ сув тайёрлай олмай қоласиз.

 Viessmann жиҳози – бу “тизимли техника”, у давр талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади ва ясалади, унда иссиқлик таъминоти тизимлари ривожланишининг барча тенденциялари ҳисобга олинади. Бинобарин, бундай катта имкониятлардан фойдаланмаслик хато бўлар эди. Афсуски, жиҳозни танлаш борасидаги талабномаларнинг жуда кўпи ёндош ҳужжатларсиз келади, минимал комплектациядаги жиҳозни танлаб бериш сўралади.

Иситиш тизими қишки мавсумда ташқи ҳавонинг ҳисоблаб топилган ҳароратида (-14 С) иссиқлик йўқотилишини компенсациялаш учун лойиҳаланади. Бинонинг иссиқлик мувозанатини сақлаб туриш – бу бинодаги алоҳида олинган ҳар бир хона муайян вақтда ташқи ҳаво ҳарорати туфайли йўқотадиган иссиқликка тенг иссиқликни олиши лозимлигини англатади. Бу эса, иссиқлик ташувчининг ҳарорати ҳар доим ҳам максимал бўлмаслиги, балки иситиш чизмасига мослашиши кераклигини билдиради. Ташқи ҳаво ҳарорати қанчалик паст бўлса, иссиқлик ташувчининг ҳарорати шунчалик юқорилашади. Энергия тежаш тамойиллари ҳам шунга асосланади. Иситиш қозонларининг таркибини тўғри танлаш ва белгилаш осон иш эмас. Бу билан мутахассислар шуғулланишлари лозим.

Фото: Viessmann

Иситиш қозонларининг қайси моделларини афзал санаган маъқул – эски, синалган моделларними ёки янги, инновацион ечимларними?

Иситиш қозони жиҳозини сотиб олишда ва ишлатишда узоқ йиллар давомида эскирмайдиган ва зарурий технологик имкониятларни таъминлай оладиган моделларни танлаш муҳим. Эскирган иситиш қозонлари – бу газнинг юқори сарфи, бошқаришнинг мураккаблиги, сервис кўмагининг йўқлиги ва жиҳознинг шовқин билан ишлаши демакдир. Боболаримиз даврида голланд печкаси, танча, сандал уйдаги иссиқликнинг ягона манбаси эди. Аммо вақт бир жойда турмайди – замонавий технологиялар ҳаётимизга кириб келиб, инсонлар турмушини енгиллаштирмоқда. Иситиш жиҳози ўртача 15-20 йилга, қозонхонанинг келгуси модернизациясигача сотиб олинади, шу сабабли истеъмолчи замонавий жиҳоз халқаро стандартларнинг барча меъёрлари ва талабларига жавоб беришига амин бўлиши лозим. Иситиш технологияларининг интенсив ривожланиши туфайли, уйдаги иссиқ сув ва иссиқлик қулай ҳаётнинг узвий қисмига айланди. Тежамкор ва бошқаришга максимал қулай – замонавий иситиш қозони мана шундай бўлиши лозим.

Фото: Viessmann

Компаниянгиз фақат маиший иситиш қозонлари ишлаб чиқарадими?

Viessmann компанияси кўп хонадонли уйлар, коттежлар, тижорат ва саноат объектлари учун иситиш жиҳозларини, совитиш тизимларини таклиф этади. Биз ҳар қандай қўллаш соҳалари ва барча турдаги энергия ташувчилари учун 1,5 дан 120 000 кВт.гача бўлган қувват диапазонидаги иситиш жиҳозларини таклиф этамиз.

Фото: Viessmann

Viessmann жиҳози қандай асосий афзалликлари билан ажралиб туради?

Агар инновацион ечимлар ҳақида айтсак, бу, аввало, фойдаланувчига қулай бўлиши учун масофадан бошқаришдир. Смартфон орқали, масофадан туриб хонадаги ҳаво ҳароратини бошқаринг – бу, ҳақиқатан, қулай! Уйда кексалар ва техникани бошқара олмайдиган болалар мавжуд бўлганда мижозларимиз, иситиш қозонини илова орқали бошқариб, ҳатто уйда бўлмаганларида ҳам қулайликни осонгина уюштиришлари мумкин. Жиҳозга масофадан хавфсиз уланиш имконияти эса, кучли мослашувчанлик ва назорат учун макон яратади. 

Фото: Viessmann

Яна бир муҳим афзаллик – карбонат ангидрид гази миқдорининг камайиши. Биз экология муҳофазасига ўз ҳиссамизни қўшяпмиз – замонавий жиҳоз атмосферага зарарли ташламалар миқдорини максимал даражада камайтириш имконини беради. Viessmann русумидаги жиҳоз анъанавий тарзда юқори ФИКга эга, тежамкор ва бошқарувда интуиция даражасида тушунарли, ихчам. Истеъмолчилар учун сервис ва техник хизмат кўрсатишдаги қулайлик муҳим саналади. Зеро комплекс таркибида жиҳозга бутун кафолат муддати давомида техник хизмат кўрсатиш, шунингдек кафолатдан кейинги сервис хизмати ҳам тақдим этилади.

 Ташламалар тўғрисида айтганда, иссиқлик насослари ва қуёш коллекторларидан фойдаланиш, шунингдек водородда ишлайдиган қозон жиҳозларини ишлаб чиқариш ҳажмларининг кенгайиши атмосферага ташламаларни амалда нолга тенглаштиради. Ҳозирда Европада водородли қозон қурилмаларига ўтиш дастури амалга оширилмоқда. Дастурни амалга ошириш муддати – 2040 йилга қадар.

Фото: Viessmann

Иситиш қозонининг техник характеристикалари борасида бир тўхтамга кела олмаётганларга ҳам консультация ёрдамини кўрсата оласизми?

Албатта, ҳатто масала биз ишлаб чиқарган жиҳозга оид бўлмаса ҳам, консультация беришга интиламиз. Керак бўлганда сервис хизматини кўрсатамиз ва иситиш жиҳозлари тизимидан фойдаланиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда ёрдам берамиз. Ёрдам ёки консультация керакми? +998909450900 рақамига қўнғироқ қилинг ва Viessmann мутахассислари билан маслаҳатлашинг.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид