Суд ҳужжатларини ижро этишга аралашганлик учун жавобгарлик белгиланди
Президент томонидан имзоланган қонун билан суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик киритилди.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, мазкур ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, 1 йилдан 3 йилгача озодликни маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Йирик битимлар тузишда, молия-кредит хизматларини кўрсатишда, халқаро йўловчи ташиш ва давлат хизматларини кўрсатишда ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик борлигини текширмаслик ҳам маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
Қонун билан ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби белгиланди. Унга кўра, соддалаштирилган тартибда ундирув қарздорнинг мол-мулкига (пул мустасно) қаратилмайди ва қарздорга жавобгарлик чоралари қўлланилмайди.
Соддалаштирилган тартибда ундирув банкдаги пулга, меҳнатга ҳал тўлашнинг энг кам миқдоридан (822 минг сўмдан) кўп бўлмаган суммани ундириш учун эса иш ҳақига, стипендия, пенсия ва бошқа даромадларга қаратилади.
Мавзуга оид
23:14 / 23.09.2024
YouTubeʼнинг энг машҳур юлдузи MrBeast’га суд таҳдид солмоқда
13:44 / 23.09.2024
Қайнота, курсдош ва бошқа яқинлар: 150 миллиардлик зарар ҳисобланган жиноятда Азиз Воитов нималарда айбланяпти?
12:29 / 21.09.2024
Табиблик лицензиясига эга бўлмаган шахслар даволаш хизматини кўрсатгани учун жавобгарлик жорий қилинмоқда
19:55 / 19.09.2024