Ўзбекистон | 12:00 / 15.04.2022
12890
4 дақиқада ўқилади

Масофавий идентификация – банк хизматларини олишнинг замонавий усули

Фото: Anorbank

ANORBANK мижозларни тўлиқ масофавий биометрик идентификация қилиш хизмати ишга туширилгани ҳамда жисмоний шахслар учун виртуал карта чиқариш тўғрисида эълон қилди. “ANOR BANK” АЖ Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Элёр Нажмиддинов масофавий идентификация нималиги ва қандай афзалликлари борлиги ҳақида тушунтириб берди.

Жисмоний шахсларни масофавий идентификация қилиш – бу банкнинг мобил иловасида, биометрик шахсий маълумотларингизни тасдиқлаш орқали молиявий хизматларни масофадан туриб олиш имконини берувчи механизм.

«Банк соҳасини ривожлантиришнинг муҳим йўналишларидан бири – бу масофавий банк хизматлари тизимларини ривожлантиришдир. МБХнинг энг машҳур тури бу – мобил банкинг. Бугун масофавий идентификация аллақачон ҳар қандай банкнинг ажралмас қисмига айланиб бормоқда, чунки у универсал электрон молиявий «паспорт»», – дейди Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Элёр Нажмиддинов.

Масалан, Anorbank иловасида масофавий идентификациядан ўтиб, сиз:

– омонатларни масофадан бошқаришингиз, исталган вақтда пул киритишингиз ва ечишингиз;

– бир зумда пулни битта валютадан бошқасига айирбошлаш имкони бор;

– Anorbank карталаридан комиссиясиз пул ўтказмаларини амалга оширишингиз;

– халқаро ўтказмаларни қабул қилишингиз мумкин.

«Масофадан идентификация қилиш, мижознинг банк билан ўзаро алоқаси учун яхши воситадир. Бироқ қулайликдан ташқари, мижоз маблағларини тежаш ҳақида ўйлаш керак. Банкимиз статистик маълумотларига кўра, бир кунда бир киши картадан картага ўртача иккита пул ўтказмасини амалга оширади. Ушбу хизматга бўлган талаб туфайли, биз виртуал TRIA картасини ишлаб чиқардик. Чиқарилгандан сўнг картани етказиб беришни кутиш ёки уни ҳамма жойда ўзингиз билан олиб юришнинг ҳожати йўқ. Мижоз масофавий идентификациядан ўтганидан кейин карта бир неча дақиқа ичида чиқарилади ва ойига 20 миллион сўмгача пул ўтказмалар – бепул бўлади», – дейди Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Элёр Нажмиддинов.

Виртуал дебет карта – замонавий тўлов воситасидир. У билан Интернетда ҳам, дўконларда, ресторанларда, меҳмонхоналарда ҳам смартфон орқали тўлашингиз мумкин. Ҳар бир виртуал картада асосий маълумотлар мавжуд: рақами, муддати ва фойдаланувчининг исми. Бироқ савол пайдо бўлади: виртуал карта хавфсизми?

«Бундай карта билан сиз ташлаб юборишдан ёки йўқотишдан қўрқишингиз шарт эмас, чунки у чўнтагингизда ёки ёнингизда столда турмайди. PIN-кодингизни учинчи шахсларга айтишингизнинг ҳожати йўқ. Бундан ташқари, виртуал картани сохта қилиш жуда қийин, чунки уни фақат сиз смартфонингизда кўришингиз мумкин», – таъкидлади Бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Элёр Нажмиддинов.

Хавфсизликдан ташқари, карта бир қатор афзалликларга эга. Мисол учун, TRIA виртуал картанинг қолдиғига йиллик 10% ҳисоблаб картага тушириб бериш ва кешбэк хизматлари бор. Агар мижознинг картасида жамловчи ҳисобварағи бўлса, бу ёқимли пассив даромад бўлади. Энг муҳим афзаллик шундаки, сиз етказиб беришни кутишингиз шарт эмас. Идентификациядан ўтгандан сўнг, виртуал карта бир неча дақиқада дастурда очилади.

Anorbank иловасида масофавий идентификациядан ўтинг ва уйингиздан чиқмасдан виртуал TRIA картасига эга бўлинг. Қўшимча маълумот олиш учун 1290 рақамига мурожаат қилинг.

Сайт: anorbank.uz

Facebook: fb.com/anorbank

Telegram: t.me/anorbank

Instagram: @anorbank

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид