Спорт | 17:47 / 16.04.2022
41521
1 дақиқада ўқилади

Ғофур Раҳимов Бокс федерациясида иш бошлайди

AIBA собиқ раҳбари, тадбиркор Ғофур Раҳимов Ўзбекистон Бокс федерацияси биринчи вице-президенти этиб сайланди.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон профессионал бокс федерациясининг навбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди ва унда Ижроия қўмитасининг янги таркиби тасдиқланди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Қайд этилишича, Халқаро кураш ассоциацияси (IKA) бош котиби сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Умид Якубов Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси президенти, тажрибали мутахассис Ғофур Раҳимов биринчи вице-президент, Зиёвуддин Ҳожиниёзов эса вице-президент вазифаларига сайланишган.

Маълумот учун, Ғофур Раҳимов 2018 йилнинг ноябридан 2019 йилнинг июлига қадар Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA)да раҳбари лавозимида ишлаган.

Шунингдек, 2010 йилда эса Осиё бокс конфедерацияси президенти этиб сайланган. 2001 йилдан 2012 йилгача Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг вице-президенти бўлган.

Мавзуга оид