Кириш имтиҳонларида тўлов ундирилмайдиган абитуриентлар тоифаси кўпайди
Кириш имтиҳонларида қатнашиш учун қабулдан олдинги йилларда ўқишни тугатган абитуриентлардан тўлов ундирилади. Фақат маълум тоифадаги абитуриентлар бундай тўловдан озод қилинган. Бу йилги қабулдан имтиҳонда қатнашиш учун пул тўламайдиган абитуриентлар тоифаси кенгайди.
Давлат тест марказининг маълум қилишича, қонунчиликка мувофиқ, кириш имтиҳони ўтказилаётган йилдан олдинги йилларда мактаб, коллеж, лицейни тугатган абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиши учун БҲМнинг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Ўқишни тест ўтказилаётган йили тугатган битирувчилар, ногиронлиги бўлган шахслар ва меҳрибонлик уйлари болалари, болалар шаҳарчасининг битирувчиларидан бундай тўлов ундирилмайди.
Президент фармонига кўра, тўлов ундирилмайдиган абитуриентлар тоифасига:
- “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари;
- “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи ёшлар ҳам киритилди.
Бу йилги қабулда бу икки тоифадаги абитуриентлар ҳам имтиҳон учун пул тўламайди.
Мавзуга оид
15:10 / 07.12.2023
Аввал тест ишлаб, кейин қаерда ўқиш танланади – 2024 йилдан абитуриентлар қабули ўзгаради
15:07 / 03.11.2023
Умумтаълим фанларидан ўқишга тавсия этилган дарсликлар рўйхати эълон қилинди
15:01 / 21.09.2023
Максимал балл тўплаб контрактга кирган талабалар грантга ўтказилади
08:22 / 12.09.2023