Сирдарёда ҳайдовчиси ухлаб қолган Damas пиёдалар ўтиш кўпригига урилди
Тўқнашув оқибатида ҳайдовчи турли даражада тан жароҳатлари олган ва шифохонага ётқизилган. Damas эса яроқсиз ҳолга келган.
Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, бугун, 2022 йил 28 апрел куни соат 6:00 ларда Гулистон шаҳри, Ўзбекистон шоҳкўчасида Damas машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
1993 йилда туғилган ҳайдовчи Х.Т. Damas машинасини бошқариб кетаётиб ухлаб қолган. Шундан сўнг у бошқарувини йўқотган ва машина пиёдалар ўтиш кўприги устунига урилган. Оқибатда, ҳайдовчи Х.Т. турли даражаларда тан жароҳати олган ва шифохонага ётқизилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳодиса юзасидан Гулистон шаҳар ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Сирдарё вилоятида юк машинаси билан тўқнашган Cobalt ёниб кетганди.
Мавзуга оид
17:42 / 20.10.2024
Фарғонада Damas каналга тушиб кетди
11:30 / 14.10.2024
Самарқандда Damas йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилди
18:31 / 23.09.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон Сирдарёда 10 та гидропост ташкил қилади
08:00 / 13.09.2024