Ўзбекистон | 12:00 / 29.04.2022
12239
6 дақиқада ўқилади

Canaan Travel билан биргаликда саёҳатларнинг янги мавсуми!

Фото: Canaan Travel

Мавсум хити – «Турк Ривераси» тури – ушбу курорт мавсумида туристларни кутмоқда!

Canaan Travel компанияси Ўзбекистоннинг барча бурчагидаги саёҳатчилар олдида бошқа мамлакатларга эшикларини очмоқда – бу чет элдаги, дунёга машҳур бўлган сайёҳлик зиёратгоҳларидир. Буларнинг барчаси – ҳамёнбоп. «Турк Ривераси» – бу Ўрта Ер денгизи соҳилидаги Анталиянинг ажойиб беш юлдузли меҳмонхоналарида дам олиш ва гўзал Истанбул тарихи ва маданияти билан танишиш имкониятини берадиган бир ҳафтадир.

Туркияга саёҳат қимматга тушиши мумкиндек туюлиши мумкин, лекин бундай эмас – тўпламли тур (ҳаво саёҳати, меҳмонхонада жойлашиш, трансфер ва гид хизматларини ўз ичига олган тур) мустақил саёҳатдан кўра анча арзон. Нархлар билан батафсил компаниямиз сайтида танишиб чиқишингиз мумкин, улар сизни ажаблантиради.

Бугунги кунда турга Тошкент, Самарқанд, Фарғона ва Урганч шаҳарларидан тўғридан тўғри рейслар орқали жўнаб кетиш мумкин. Canaan Travel компаниясининг офислари юқоридаги келтирилган шаҳарларда бор.

Нега «Барчаси Киритилган» тизими бўйича пляж таътили – «Турк Ривераси» тури бу қадар арзон? Бунинг сири оддий – компания самолёт ва меҳмонхоналардан, анча аввал катта гуруҳларга жойларни брон қилади, шу туфайли махсус нархларга эга бўлади.

Тур тўла қийматли экскурсия дастурини ўз ичига олади. Айя-София, Топкапи саройини зиёрат қилиш ва Босфор бўйлаб саёҳат – саёҳатчиларни беэътибор қолдирмайди. Бундан ташқари, саёҳатчилар Анталиядаги энг баланд шаршарани кўришлари мумкин бўлади.

Лекин «Турк Ривераси» – Туркияга ягона кўнгилочар тур эмас.

Ўзининг ажойиб манзаралари ва мажозий гўзаллиги билан ҳайратга соладиган Кападокияга саёҳат доирасида, саёҳатчиларни таассуротлар денгизи кутмоқда. Шунингдек, дастур ичида Истанбулнинг диққатга сазовор жойларига ташриф буюриш ва Анталия – дам олувчиларни ўзининг ажойиб ҳавоси ва табиати билан хурсанд қилувчи, йирик туристик шаҳар бўйлаб экскурсия бор. Бу ерда текстил фабрикасига бориш мумкин бўлади. Фабрикада меҳмонларга турли хил матоларни ишлаб чиқаришдаги сирлар ҳақида сўзлаб беришади ҳамда юқори сифатдаги текстилни харид қилиб олишни таклиф қилишади. Чарм ва заргарлик марказларига экскурсиялар, шунингдек, Жумҳуриет Мейдани марказий шаҳар майдонига ташриф ҳам қизиқарли ва ҳаяжонли бўлади.

Республикамизнинг барча саёҳатчилари меҳрини қозонган Canaan Travel компаниясининг Туркияга энг машҳур саёҳатларидан бири – «Муҳташам Юз Йил» тури бўлади. Бу еттита шаҳар – ҳашаматли Истанбул, қирғоқ бўйидаги Чаноқалла, антиқий Троя, қадимги Эфес, қуёшли Кушадаси, бетакрор Памуккале ва пляжли Анталия каби шаҳарларнинг диққатга сазовор жойлари бўйлаб фақат экскурсия туридир. Саёҳатчилар Мармар, Эгей ва Ўрта Ер денгизларини кўриш ноёб имконига, шунингдек, Босфор ва Дарданелл бўғози бўйлаб сув саёҳати имконига эга бўлишади.

Лекин Туркия билан Canaan Travel компаниясининг танлови чекланмаган – Миср, Дубай ва бошқа мамлакатларга ҳам саёҳатлар мавжуд.

Мисрда саёҳатчиларни бутун дунёга машҳур Миср пирамидалари билан танишиш, Қизил денгизнинг тиниқ ва илиқ сувларида дам олиш кутмоқда. Унинг сув олами хилма-хиллиги 1250 га яқин турларини ўз ичига олади – дайвинг ва сноркелингни хуш кўрувчилар маржон рифларини томоша қилишлари мумкин бўлади.

Туристлар қадимги даврнинг энг буюк меъморий иншооти – Буюк Сфинксни, шунингдек, яҳудий ва насронийларнинг зиёратгоҳларидан бири – Мусо тоғини ўз кўзлари билан кўришлари мумкин. Таътилни аъло даражада ўтказишга дайвинг ва мотосафари ёрдам беради.

Туристлар БААдаги таътилларидан ҳам афсусланишмайди. Уларни у ерда Палма Жумейра оролига саёҳат, дунёдаги йирик масжидлардан бири – Шайх Зайд масжиди ва Бурж Халифа – планетадаги энг баланд осмонўпар биноси каби жойлар билан танишув кутмоқда. 285 гектардан ортиқ майдонга эга бўлган улкан кўнгилочар мажмуа ҳудудида, юзлаб турли хил шоулар ва болалар ҳамда катталарнинг дидига мос аттракционлар мавжуд бўлган Дубай боғлари саёҳатга ёрқин ҳиссиётларни қўшади.

Оддий таътилни унутилмас саргузаштга айлантира оладиган, тартибга солинган механизм бўлган Canaan Travel компаниясининг асосий устунликлари – мижозларнинг хавфсизлиги ҳақида қайғуриш, ҳужжатларни рассмийлаштиришнинг юқори тезлиги, биринчи тоифали ходимлар (гидлар, техник қўллаб-қувватлаш, ҳайдовчилар, агентлар), шунингдек, дунёнинг етакчи меҳмонхоналари ва авиакомпаниялари билан ҳамкорликдир. Бундан ташқари, компания ҳозирда «Йил бренди» йил мукофотига номзод бўлди. Компаниямизга овозингизни Телеграм-ботда беришингиз мумкин @makon_brand_bot.

Турлар ҳақида батафсил маълумотни шаҳрингиздаги филиалдан олинг:

Тошкент: Сарикўл кўчаси, 7-уй, +998 78 129-07-40;

Самарқанд: М. Улуғбек кўчаси, 60-ауй, +998 66 233-07-40;

Урганч: Тинчлик кўчаси. (Ёғду) 15-уй, +998 62 227-70-40;

Фарғона: А. Навоий кўчаси, 3-уй, +998 73 226-07-40.

Canaan Travel сайти: canaan.uz

Инстаграм: @canaan.uz

Телеграм: @canaan_uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид