Велосипедлар шаҳри — Стокҳолмдан репортаж
Швеция пойтахти Стокҳолм шаҳрида велосипед одамлар энг кўп фойдаланадиган асосий транспорт воситаси ҳисобланади. Аҳоли орасида автомобилдан кўра велосипеддан фойдаланиш одатга айланган.
Кўпчилик кундалик юмушларга, ишга, ўқишга велосипедда қатнайди. Равон ва хавфсиз йўлларга эга бўлган бу мамлакатда велосипеддан фойдаланувчилар учун алоҳида велойўлаклар мавжуд. Аҳоли велосипедда борган манзилида қийинчиликка учрамаслиги учун велотураргоҳлар ташкил қилинган бўлиб, уларнинг барчаси бепул. Носозлик юз берганда эса исталган ҳудудда велосипед таъмирлаш шохобчалари топилади.
«Ишга бориш учун велосипед жуда қулай транспорт ҳисобланади. Бир вақтнинг ўзида бадантарбия ўрнига ҳам ўтади. Вақтим ҳам тежалади, саломатлигимга ҳам фойдали бўлгани учун велосипеддан фойдаланаман», дейди йўловчилардан бири Kun.uz мухбири билан суҳбатда.
Шунингдек, шаҳарда шахсий автомобили бор кишилар ҳам велосипеддан фойдаланиши эътиборга сазовор. Улар бу транспорт воситаси соғлик учун фойдали эканлигини эътироф этишади.
«Велосипед транспорт воситаси сифатида ҳамда соғлом турмуш тарзида қулай. Тураргоҳ учун ҳам пул сарфламайман. Шахсий автомобилим ҳам бор. Аммо ундан фақат дўконга борганда фойдаланаман. Қолган вақтда ва ишга велосипеддан фойдаланаман», дейди стокҳолмлик велосипедчи.
Мавзуга оид
15:15 / 27.09.2024
Швецияда бобо-бувиларга набираларига қарагани учун нафақа берилмоқда
23:35 / 23.09.2024
Швециянинг муваффақият тарихи: CО2 чиқиндиларини камайтирган ҳолда қандай қилиб ЯИМни икки бараварга ошириш мумкин?
00:28 / 16.09.2024
Стокголмда 2033 йилга бориб уй-жой етишмовчилиги кузатилади
23:20 / 12.09.2024