БАА президенти Халифа бин Зоид Ол Наҳаён вафот этди
У Амирликлар асосчиси Зоид Ол Наҳаённинг тўнғич ўғли бўлиб, 2004 йилдан буён мамлакатни бошқариб келаётганди.
Бирлашган Араб Амирликлари президенти Халифа бин Зоид Ол Наҳаён узоқ касалликдан сўнг 73 ёшида вафот этди.
"Президент ишлари бўйича вазирлик БАА президенти ҳазрати олийлари шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаённинг вафоти муносабати билан БАА халқи, араб ва ислом миллати ва бутун дунёга таъзия билдиради", - дейилади мамлакат президент ишлари бўйича вазирлиги хабарида.
У Амирликлар асосчиси Зоид Ол Наҳаённинг тўнғич ўғли бўлиб, 2004 йилдан буён мамлакатни бошқариб келаётганди.
Охирги йилларда БАА президенти давлат ишлари билан деярли шуғулланмаган, мамлакатни бошқаришни Абу-Даби амирлиги валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Зоидга топширган.
Мавзуга оид
09:12 / 28.09.2024
Ўзбекистон ва БАА мудофаа соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиши мумкин
17:49 / 27.09.2024
Саида Мирзиёева БАА бош вазири ўринбосари билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
10:50 / 23.09.2024
БАА Ўзбекистонда ДХШ лойиҳаларида иштирок этишга қизиқиш билдирмоқда
11:24 / 29.08.2024