Жаҳон | 16:04 / 21.05.2022
12246
1 дақиқада ўқилади

Хитой БРИКС ташкилотини кенгайтиришни таклиф қилди

Пекиннинг бу таклифи ташкилотнинг бошқа аъзолари томонидан қўллаб-қувватланди. 

Фото: Pixabay

Расмий Пекин Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва ЖАР мамлакатларидан ташкил топган БРИКС ташкилотини кенгайтириш тарафдори.

Хитой ҳукумати БРИКС ташқи ишлар вазирлари онлайн-учрашуви якуни бўйича ана шундай таклиф билан чиқди.

Хабар қилинишича, Пекиннинг бу таклифи ташкилотнинг бошқа аъзолари томонидан қўллаб-қувватланди.

Шу билан бирга, БРИКСга аъзо бўлиши мумкин бўлган бирор мамлакат ҳақида маълумот келтирилмаган.

БРИКС 2009 йилда Бразилия, Россия, Ҳиндистон ва Хитой иштирокида ташкил этилган. 2010 йилда Жанубий Африка Республикаси ташкилотга аъзо бўлган.

2022 йил бошида Аргентина президенти Алберто Фернандес БРИКСга аъзо бўлиш ниятини билдирганди.

Ҳозирда Индонезия ташкилотга эҳтимолий номзод сифатида кўрилмоқда.

Мавзуга оид