Ўзбекистон | 07:30 / 29.06.2022
3618
2 дақиқада ўқилади

«Ҳудудгазтаъминот» истеъмолчиларнинг пеня ва мажбурий тўлов бўйича шикоятларига жавоб берди

Янги “ақлли” ҳисоблагичларни босқичма-босқич ўрнатиш ва уларни “Табиий газ назорати ва ҳисобини юритиш автоматлаштирилган тизими”га  интеграция қилиш муносабати билан, газ таъминоти корхонаси ва истеъмолчи ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар онлайн тизимга ўтказилди. 

Фото: Kun.uz

“Ҳудудгазтаъминот” хабарига кўра, ишлатилган табиий газ учун олдиндан тўлов тизими жорий этилди, бу истеъмол қилинадиган табиий газ учун қарз бўлиш ва нотўғри ҳисоб-китоблар олдини олади.

Қайд этилишича, айни пайтда Ўзбекистондаги барча ҳовли уйларга янги смарт-ҳисоблагичлар ўрнатиб бўлинди, кўп қаватли уйлардаги хонадонларга ўрнатиш ишлари тез орада якунига етади. Истеъмол қилинган табиий газ кўрсаткичлари узатилиши ҳисобдонлар томонидан мустақил равишда амалга оширилади ва абонентлар ўз вақтида тўловларни амалга оширади. Бу газ таъминоти корхонаси ва истеъмолчи ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларда кечиктирилган тўловлар учун "пеня ҳисоблаш" каби тушунчалар йўқолишига олиб келади.

“Бироқ охирги вақтларда "Ҳудудгазтаъминот" АЖга истеъмолчилардан кўчмас мулкни сотиш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш даврида газ учун тўловлар кечиктирилгани сабабли пеня ҳисоблаш ва мажбурий тўлаш билан боғлиқ шикоятлар келиб туша бошлади”, дейилади маълумотда.

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ истеъмолчиларни кечиктирилган тўловлар учун мажбурий тарзда пеня ундириш ноқонунийлиги тўғрисида хабардор қилишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблашини билдирган ва абонентлардан 1104 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб ёки Facebook ижтимоий тармоғидаги "Газ таъминоти муаммолари ва уларни ҳал этиш йўллари" гуруҳига ўз ҳуқуқлари бузилгани тўғрисида хабар беришни сўраган.

Мавзуга оид