"Ер тасарруфида бозор механизмларига ўтиш керак" — Иқтисодиёт ассамблеяси давра суҳбати ўтказди
Ўзбекистон Иқтисодиёт ассамблеяси ва “Тараққиёт стратегияси” маркази ташаббуси билан ўтказилган давра суҳбатида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги муаммолари муҳокама қилинди.
Суҳбат очиқ мулоқот кўринишида – ҳар бир иштирокчи ўз фикрини билдириши мумкин бўлган форматда ўтди. Йиғилишда Иқтисодиёт ассамблеяси, Савдо-саноат палатаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Агробизнес ассоциацияси”, USAID халқаро ташкилоти, Фермерлар кенгаши, “Тараққиёт стратегияси” маркази ва хусусий корхоналар мутахассислари иштирок этишди.
Суҳбат давомида хусусан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги концептуал муаммолар: ер тасарруфини тўлиқ бозор муносабатларига ўтказиш масалалари очиқ муҳокама марказида бўлди. Билдирилган таклифлар қаторида қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш ҳуқуқини хўжалик айланмасига киритиш, шу йўл билан ер истифодасини бозор муносабатларига мувофиқлаштириш, бу билан ердан фойдаланувчиларда ерга бўлган муносабатни тубдан ўзгартириш, деҳқон ва фермерларни том маънода мустақил иқтисодий субъектларга айлантириш таклифи айтилди.
Иқтисодиёт ассамблеяси раҳбари Мухтор Умаров бу каби суҳбатлар мунтазам ўтказиб борилиши режалаштирилгани, ташкилот турли соҳа мутахассислари иштирокида иқтисодий масалалар юзасидан очиқ мулоқот тажрибасини йўлга қўяётганини айтди.
Иқтисодиёт ассамблеяси матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
18:58 / 04.10.2022
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги: кеча, бугун, эртага — Kun.uz мултфилм
18:42 / 09.08.2022
3,5 миллиондан ортиқ фуқаро ер эгасига айланди: Ер ислоҳоти бўйича Озарбойжон тажрибаси
15:37 / 27.07.2022
Конституция қишлоқ хўжалиги ерларини хусусийлаштиришга тўсиқ бўлмаслиги керак
10:04 / 15.02.2022