Ўзбекистон | 08:02 / 12.07.2022
5302
1 дақиқада ўқилади

Жиззах ва Андижонда фуқароларни пул эвазига ўқишга киритмоқчи бўлган шахслар ушланди

Олтинкўлда яшовчи фуқарони Қирғизистондаги ОТМга киритмоқчи бўлган шахс аввал ҳам фирибгарлик жиноятини содир этгани аниқланган.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Зомин туман бўлими ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Л.К. бошқа бир фуқаро Ф.ни Жиззах Политехника институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, эвазига 2 минг доллар олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Олтинкўл туманида ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган Ж.Х. фуқаро Д.ни Қирғизистондаги олий ўқув юртига ўқишга киритиб, кейинчалик танишлари орқали ўқишини Ўзбекистондаги олий ўқув юртига кўчириб бериши эвазига 800 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид