Қозоғистон трансафғон темирйўли қурилишида иштирок этиши мумкин
Қирғизистонда бўлиб ўтаётган Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари маслаҳат учрашувида Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон "Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар" темирйўли қурилишида иштирок этишга тайёрлигини маълум қилди.
“Нигоҳ” канали хабарига кўра, Қосим-Жўмарт Тўқаев шундай деган: “биз темирйўлларнинг ер устки қурилмалари учун материаллар билан узлуксиз таъминлаб, ҳаракат таркиби тақдим қилишимиз мумкин".
Аввалроқ "Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар" темирйўли лойиҳасининг йўналиши ва техник-иқтисодий асосларини аниқлаш бўйича экспедиция ишлари бошланганди. Темирйўл узунлиги 600 км бўлади, тахминий қиймати – 5 млрд доллар.
Лойиҳа тўлиқ амалга оширилгач, Покистондан Ўзбекистонга юк ташиш 35 эмас, 3-5 кун давом этиши, битта стандарт юк контейнерини ташиш нархи қарийб уч баробарга арзонлашиши кутилмоқда.
Шу билан бирга, ушбу йўналиш бўйича юк ташиш ҳажми 10 миллион тоннага етиши мумкин.
Мавзуга оид
11:41 / 20.09.2024
Даштобод темирйўл станцияси бошлиғи пора олган вақтида ушланди
20:50 / 17.09.2024
Россиялик блогер Ўзбекистон поездидаги саёҳатни «ҳақиқий синов» деб таърифлади
23:57 / 13.09.2024
Эстония Rail Baltic лойиҳасини молиялаштиришга 200 млн евро йўналтиради
20:48 / 13.09.2024