Иқтисодиёт | 17:23 / 29.07.2022
31359
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда доллар расмий курси яна кўтарилди

Бунгача доллар курси кетма-кет уч кун пастлаганди.

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 1 августда амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 4,25 сўмга кўтарилиб, 10 912,36 сўмни ташкил қилди. Евро ҳам 58,88 сўмга юқорилаб, 11 133,88 сўм бўлди. Рублда эса пасайиш кузатилган — Россия валютаси курси 4,20 сўмга тушиб, 177,22 сўмга тенг бўлди.

28 июл куни доллар курси қаторасига учинчи марта пасайиб (-34,29 сўм), 1 доллар 10 908,11 сўмга тушганди. 

Мавзуга оид