Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда “Давлат бошқаруви” канали хабар берди.
Акмал Совурбоев Жиззах вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бунга қадар А.Совурбоев Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида департамент бошлиғи вазифасида фаолият юритган.
Маълумот учун, Жиззах вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозими ҳозирга қадар вакант эди.
2022 йил март ойи бошида Жиззах вилояти ҳокимининг қарори билан Назира Мухторова вилоят ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.
Жиззах вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалари бўйича ўринбосари туманлар ва шаҳарларни янада ривожлантиришнинг устувор вазифаларини ҳамда жойларда ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга оширишни таъминлайди, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ролини кучайтиради.
Мавзуга оид
08:30 / 28.10.2024
Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашди
22:09 / 14.10.2024
Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди
20:36 / 12.10.2024
Жиззахда Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма ҳарбий машғулотлари ўтказилди
19:48 / 19.09.2024