Омбудсман фуқаролар ўртасидаги низоларга оид хабарлар кўпайиб бораётганидан хавотир билдирди
Омбудсман фуқаролар ўртасидаги низоларга оид хабарларнинг кўпайиб бораётганидан хавотирда. Бу ҳақда Омбудсман ахборот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда фуқаролар ўртасида ўзаро жанжаллашиш, бир-бирини ҳақорат қилиш, қўл кўтариш ва бир-бирига тан жароҳати етказиш каби ҳолатлар акс этган видеохабарлар тарқалиб бормоқда.
“Айниқса, Самарқанд туманида юзага келган келишмовчилик оқибатида аёллар фарзанди кўз олдида эркаклар томонидан дўппосланиши тасвири кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди”, дейилади маълумотда.
Омбудсман ахборот хизмати материалида таъкидланишича, ўсиб келаётган ёш авлод бу каби ўзаро ҳурматсизлик, бир-бирини обрўсизлантириш, уруш-жанжал, ўзгалар мулкига зарар етказиш каби ҳолатларни кўриб тарбия олмаслиги зарур.
Омбудсман фуқаролар ўртасидаги низоларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлмаса-да, бундай мазмундаги хабарларнинг кўпайиб бораётганидан хавотирда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
14:09 / 31.08.2024
Озодликдан маҳрум этиш жойларида “Омбудсман қутилари” ўрнатилади
11:43 / 24.08.2024
Шаҳарсозлик соҳасидаги низоларни судга қадар кўриб чиқиш тартиби тасдиқланди
20:44 / 16.08.2024
“Бу мамлакат болалари тақдири учун муҳим қонун бўлади” – болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова
09:10 / 19.07.2024