Ўзбекистон | 09:15 / 03.08.2022
9860
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида тулкилар кўплиги маълум қилинди 

Қайси ҳудудда тулкилар кўплиги маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.

Фото: Pixabay

Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республикада ёввойи ҳайвонларни қўриқлаш ва кўпайтириш тадбирларини бажарувчи ташкилотларда мавжуд тулкилар умумий сони 4 533 тани ташкил этган.

Ёввойи ҳайвонларни қўриқлаш ва кўпайтириш тадбирларини бажарувчи ташкилотлар ҳисоб-китобларига кўра, тулкилар сони энг кўп бўлган ҳудудлар:

  • Қашқадарё вилояти – 1 537 та;
  • Қорақалпоғистон Р. – 1 527 та;
  • Тошкент вилояти – 624 та;
  • Бухоро вилояти – 392 та;
  • Фарғона вилояти – 356 та.

2022 йилнинг 1 январь ҳолатига, тулкилар сони бўрилар сонига қараганда 3 мингтага кўп.

Мавзуга оид