Ўзбекистон | 09:58 / 04.08.2022
6360
1 дақиқада ўқилади

Термизда содир бўлган ЙТҲда 83 ёшли пиёда вафот этди

Damas машинаси ҳайдовчиси тезликни оширган ҳолда ҳаракатланган ва йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 31 июл куни соат 10:00 ларда Термиз шаҳридаги Дўстлик маҳалласидан ўтувчи Алишер Навоий кўчасида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Damas машинаси йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Оқибатда, Термиз шаҳрида яшовчи 83 ёшли пиёда оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида ҳалок бўлган.

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, Damas машинаси ҳайдовчиси тезликни оширган ҳолда ҳаракатланган.

Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки суриштириб ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Сурхондарё вилоятида 2022 йилнинг дастлабки 5 ойида 51 киши ЙТҲда ҳалок бўлган, 82 киши тури даражада тан жароҳатлари олгани маълум қилинганди.

Мавзуга оид