Видео: Қорақалпоғистонда ин қурган ноёб сувбургут
Экоинспекторлар Қуйи Амударё давлат биосфера резерватида яшайдиган оқ думли сувбургутни тасвирга олди. Бу турдаги жониворлар Ўзбекистон Қизил китоби ва халқаро Қизил китобга киритилган.
Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ҳудудида яшайдиган оқ думли сувбургутнинг уяси инспекторлар томонидан мониторинг ишлари давомида тасвирга олинди.
Оқ думли сувбургут Ўзбекистон Қизил китоби ва халқаро Қизил китобга киритилган.
Бу заиф, табиатан камёб, учиб ўтувчи номинал кенжа тур бўлиб, асосан Жанубий Оролбўйида уялайди.
“Олиб борилаётган муҳофаза чора-тадбирлари натижасида кейинги йилларда сони ортгани кузатилмоқда”, дейилади Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси ахборотида.
Мавзуга оид
17:33 / 19.09.2024
Қорақалпоғистонлик ёшлар учун 10 мингта қўшимча квота тасдиқланди – шартлар қандай?
10:02 / 19.09.2024
Telegram’дан сохта ҳавола жўнатиб ўзганинг пулларини ўзлаштирган шахс ушланди
11:14 / 07.09.2024
Саида Мирзиёева Қорақалпоғистонга борди
13:08 / 05.09.2024