Ўзбекистон | 08:37 / 17.08.2022
3674
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда фазовий маълумот инфратузилмаси ривожига тўсқинлик қилаётган муаммолар айтилди

Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини ривожлантириш стратегияси лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, фазовий маълумотлар очиқлиги ва улардан фойдаланиш, ушбу соҳада Кадастр агентлиги, масъул вазирлик ва идораларга юклатилган вазифаларни тўлиқ бажаришга тўсқинлик қилаётган қатор камчилик ва муаммолар мавжуд.

Улар:

  • биринчидан, электрон давлат хизматлари ва ахборот тизимлари орқали фазовий маълумотларни тақдим қилишда маълумотларни электрон шаклга ўтказиш тўлиқ амалга оширилмагани сабабли фазовий маълумотларни тезкорлик билан таҳлил қилиш имконияти йўқ;
  • иккинчидан, мавжуд ахборот тизимлари турли хил дастурлаш тилида ва бир-бирига мураккаб интеграциялашган ҳолда фойдаланилмоқда ҳамда ягона платформа мавжуд эмас;
  • учинчидан, фазовий маълумотлар сервислари орқали хизмат кўрсатилишида фазовий маълумотларга, базавий ва соҳага оид фазовий маълумотларга ҳамда улар метамаълумотларига ишлов бериш зарурати туғилмоқда;
  • тўртинчидан, базавий, соҳага оид фазовий маълумотлар ва метамаълумотларни яратиш, юритишда давлат органлари ўртасида маълумот алмашинувини таъминловчи ягона дастурий маҳсулотлар ҳамда фазовий маълумотлар бўйича стандартлар мавжуд эмас;
  • бешинчидан, фазовий маълумотлар базасини кенгайтириш учун давлат органлари ўртасида маълумотлар алмашиш даражаси паст;
  • олтинчидан, соҳа йўналишида геоахборот технологиялари, ерни масофадан зондлаш йўналишларида юқори малакали кадрларни тайёрлашда тизимли камчиликлар мавжуд.

Ушбу камчилик ва муаммолар фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини ривожлантиришда тўсқинлик қилмоқда.

Мавзуга оид