АОКА биносини таъмирлашга рухсат берилди
Навоий кўчаси 30-уйдаги бино ваколатли бўлмаган Маданий мерос агентлиги ва Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармасининг рухсати билан таъмирлашга тушгани маълум бўлганди.
Архитектура ёдгорлиги ҳисобланадиган Навоий кўчаси 30-уй манзилидаги АОКА биносининг фасади ваколатли органнинг розилиги олинмасдан реконструкция қилинаётгани айтилганди.
Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгашининг жорий йил 25 август куни бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишида Навоий кўчаси 30-уйнинг фасад қисмини жорий таъмирлаш лойиҳасидаги бинонинг тарихий кўринишини, меъморий ва бадиий жиҳатларини қатъий сақлаш шарти билан таъмирлаш ишларига рухсат берилган.
Шу бинодан оператив бошқарув ҳуқуқи асосида фойдаланадиган «Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйининг Kun.uz билан боғланган бош муҳандиси Шавкат Хаджиевнинг таъкидлашича, шаҳар ҳокимлиги томонидан реконструкцияга доир барча чора-тадбирларни қонун-қоидаларга амал қилган ҳолда ташкил қилишга кўрсатма берилган. Шу боис Илмий-эксперт кенгашининг рухсати олинмагунга қадар ишлар бошланмай турган.
“Вақтдан ютиш мақсадида бино атрофига ҳавозалар жойлаштирган эдик. Бу фаол кузатувчиларни чалғитган ва уларда таъмирлаш ишлари бошланиб кетган, деган тасаввур уйғотган” дейди Шавкат Хаджиев.
Эслатиб ўтамиз, АОКАнинг изоҳида Маданий мерос агентлиги 2022 йил 5 августдаги 02-05/2405-сон хатида Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармасига бинони таъмирлаш-тиклаш ишларини бошлаш учун рухсат бергани, лойиҳа ҳужжатлари Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармасига тақдим этилгани, бошқарма томонидан 2022 йил 8 августдаги 716-сон хат билан таъмирлаш-тиклаш ишларини олиб бориш учун рухсат берилгани айтилганди.
Мавзуга оид
17:58 / 02.07.2024
Бухорода Арк қўрғони деворига тирмашиб чиқмоқчи бўлган шахс жаримага тортилди
10:17 / 25.06.2024
Ҳудудларда 12 та археология ёдгорлигига 8,3 млрд сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди
21:15 / 02.05.2024
Тошкентдаги ноёб Усмон мусҳафи реставрация қилинади
12:34 / 23.04.2024