Фужи тоғи чўққисига Ўзбекистон байроғи олиб чиқилди
Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги байрами шарафига Япониядаги ўзбекистонлик Ҳобил Юсупов томонидан миллий байроқ кунчиқар мамлакат энг баланд нуқтаси – Фужи тоғи чўққисига олиб чиқилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Ҳобил Юсупов Япониядаги барча ватандошлар номидан Ўзбекистон мустақиллиги куни муносабати билан халққа табрик йўллашидан, давлат байроғининг Фужи тоғи чўққисида ҳилпираб туришидан мамнун эканини қайд этди.
“Мустақиллик нақадар буюк неъмат эканлигини биз теран англаймиз”, деди у.
Маълумот учун, баландлиги 3776 метрни ташкил этадиган, Япония маданий ва диний ҳаётида алоҳида ўринга эга бўлган Фужи тоғи кунчиқар юрт рамзи сифатида тилга олинади. Бу тоғ ЮНЕСКО Бутунжаҳон табиий мероси рўйхатига киритилган.
Мавзуга оид
10:53 / 09.05.2024
Берлин мэри 9 май куни Россия байроқлари тақиқланишига изоҳ берди
14:12 / 25.03.2024
Россияда барча таълим муассасаларига мамлакат байроғини осиб қўйиш мажбурияти юкланди
19:53 / 20.12.2023
Қирғизистонда байроқни ўзгартириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси қабул қилинди
18:24 / 18.11.2023