Ўзбекистон | 11:16 / 08.09.2022
9396
1 дақиқада ўқилади

Рашид Алимов: «ШҲТ ҳарбий-сиёсий иттифоқ эмас»

Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) янги халқаро муносабатларнинг шаклланиши шароитида ўз салоҳиятини оширмоқда. Бу ҳақда Тожикистон президенти ҳузуридаги Давлат хизмати академияси профессори, ШҲТ собиқ бош котиби Рашид Алимов баёнот берди.

Рашид Алимов

Алимов сўзларига кўра, ташкилотнинг дунёдаги аҳамияти ўсиб бормоқда. Унинг нуфузини Самарқанд саммитида иштирок этаётган давлатлар раҳбарлари таркиби ҳам тасдиқлайди.

"ШҲТ саммити нафақат Эронни ташкилотга қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилиши, балки, катта эҳтимол билан, кейинги номзодни қабул қилиш тартибини бошлаш масаласини муҳокама қилиши кутилмоқда", - деди Алимов.

Унинг қўшимча қилишича, ҳозирда ташкилотга аъзо бўлишни истаган давлатларнинг 10 га яқин аризаси "иш столи”да.

"ШҲТ на ҳарбий-сиёсий, на иқтисодий иттифоқдир. Унинг кучли жиҳати — иштирокчи давлатлар тенглиги ва бирлиги ", - дея таъкидлади эксперт.

Ташкилотнинг Самарқанд саммити дунё тинчлиги, халқаро хавфсизлик ва бутун инсоният цивилизацияси келажаги учун муҳим аҳамиятга эга бўлади, деди эксперт.

Бундан олдин ШҲТ Самарқанд саммитида Эрон янги доимий аъзо сифатида таништирилиши хабар қилинганди

Мавзуга оид