Ўзбекистон | 09:31 / 22.09.2022
6278
1 дақиқада ўқилади

«Иномарка»лар асосан қайси давлатлардан олиб келинаётгани маълум бўлди 

Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан енгил автомобил импорт қилгани тўғрисида маълумот берилди. 

2022 йил январ-август ойларида Ўзбекистон 25 та хорижий давлатдан енгил автомобиллар импорт қилган. 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 8 ойда Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар орасида Хитой етакчилик қиляпти – 8337 та.

Кейинги ўринлардан мос равишда 6784 та ва 3651 та «иномарка» олиб келинган Корея ҳамда Қозоғистон жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

  • Россия – 1388 та;
  • АҚШ – 237 та;
  • БАА – 125 та;
  • Япония – 91 та;
  • Германия – 67 та.

Мавзуга оид