Жанубий Корея Тошкент вилоятига инвестиция киритишни режалаштирмоқда
Жанубий Кореялик инвесторлар билан Тошкент вилоятида навбатдаги тўғридан тўғри инвестицияларни жалб қилиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.
Ўзбекистонда амалий сафар билан бўлиб турган Жанубий Кореянинг йирик қурилиш компанияларидан бири - Hanshin Engineering & Construction бошқаруви раиси Чхве Ён Сон бошчилигидаги делегация вакиллари Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Учрашув чоғида жорий йил 5-10 сентябрь кунлари Тошкент вилояти ҳокимининг Жанубий Кореяда йирик корхона раҳбарлари билан ўтказган музокараларида эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Hanshin Engineering & Construction компания вакиллари билан «Нурафшон бизнес-сити» ҳудудида кўп қаватли уйлар, меҳмонхона ва тижорат бинолари қуриш ҳамда Тошкент вилояти ҳудудида замонавий типдаги «Ақлли тиббиёт шаҳар кластери» лойиҳасини амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.
Жанубий Корея инвесторлари қурилиш, логистика, туризм соҳалари бўйича ўзларининг ҳамкорлик лойиҳаларини тақдим этди. Тўғридан тўғри инвестицияларни жалб қилиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди. Лойиҳаларни тўлақонли ва сифатли амалга ошириш мақсадида ишчи гуруҳ ташкил қилиш масалалари алоҳида кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
14:50
Жанубий Корея Украинага кузатувчилар ва таҳлилчилар гуруҳини юбориш имконини кўриб чиқмоқда
12:30
Жанубий Корея ва ЕИ КХДР аскарлари Россияга юборилганини қоралади
10:30
ЕИ ва Жанубий Корея мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олди
21:13 / 04.11.2024