Навоийда суд раисига вазифа юклатилган маҳаллий кенгаш қарори ўзгартирилди
Халқ депутатлари Конимех тумани кенгашининг қарори суд ишларига аралашиш, судья дахлсизлигига таъсир ўтказиши эҳтимолини яққол юзага келтирган, деб топилди.
Халқ депутатлари Конимех тумани кенгашининг 2022 йил 5 августдаги тегишли қарорида жиноят ишлари бўйича туман суди раисига бир қатор вазифалар юклатилган. Кенгаш қарорида кўринишича, суд раисига оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик олиб бориш, аҳоли билан мулоқотни йўлга қўйиш, судялар томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ўз муддатларида кўриб чиқилишини таъминлаш, одил судловга эришиш даражасини ва уни амалга ошириш сифатини яхшилаш бўйича таклифлар тайёрлаш каби вазифалар белгилаб берилган.
Судьялар олий кенгашининг хабар беришича, мазкур қарор (хусусан, унинг 2-банди) суд ишларига аралашиш, судья дахлсизлигига таъсир ўтказиши эҳтимолини яққол юзага келтиргани боис уни бекор қилиш масаласида Судьялар олий кенгаши раиси томонидан Бош прокуратурага тақдимнома киритилган. Натижада халқ депутатлари Конимех туман кенгашининг қарори ўрганилиб, уни бекор қилиш ҳақида прокуратура томонидан протест киритилиб, қарорнинг 2-банди бекор қилинган.
Олдинроқ жиноят ишлари бўйича туман суди раисига қатор вазифалар юклатилгани учун халқ депутатлари Бўстон туман кенгашининг қарори ҳам бекор қилинганди.
Мавзуга оид
16:28 / 01.11.2024
Зарафшон шаҳри аэропорти фаолияти тикланиши мумкин
12:39 / 01.11.2024
Кичик ГЭСлар “саноат ипотекаси” асосида тадбиркорларга берилади
12:38 / 01.11.2024
Ўзбекистонда геология соҳасида янги тизим жорий этилади
19:12 / 31.10.2024