Кармана тумани ҳокими ҳайфсан олди, Навоий шаҳри ҳокими огоҳлантирилди
Кармана тумани ҳокими Фахритдин Умаров олдинроқ туризм соҳаси бўйича президент ўтказган йиғилишда ишдан олиниб, уч ой синов муддати берилганди. Бу сафар унга ўзига юклатилган вазифалар ижросини бажаришда хатога ва камчиликларга йўл қўйгани учун вилоят раҳбари томонидан интизомий жазо қўлланди.
Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов фармойиши билан Кармана тумани ҳокими Фахритдин Умаровга ҳайфсан берилди, Навоий шаҳар ҳокими Муродхон Эгамқулов эса огоҳлантирилди.
Маълум бўлишича, Фахритдин Умаров иш фаолияти давомида ўзига юклатилган вазифалар ижросини таъминлашда йўл қўйган хато ва камчиликлари, меҳнат ва ижро интизомини бузганлиги, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш, парваришлаш ва ўз вақтида йиғиб олишга доир Ҳукумат қарорлари ижросини тўғри ташкил этмаганлиги учун интизомий жазога тортилган.
Навоий шаҳар ҳокими Муродхон Эгамқулов эса “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини самарали ишлатишда хато ва камчиликларга йўл қўйган ҳамда келгусида бу каби ҳолат такрорланса кескин интизомий жазо чораси қўлланиши бўйича огоҳлантирилган.
Мавзуга оид
12:16 / 01.11.2024
Навоийда одамлар даромадини кўпайтириш масаласи кўриб чиқилди
21:27 / 31.10.2024
Навоий давлат университети ташкил этилди
21:16 / 31.10.2024
Президент Навоий вилоятида йирик ва стратегик лойиҳалар билан танишди
16:28 / 31.10.2024