Ўзбекистон | 10:27 / 07.10.2022
5351
2 дақиқада ўқилади

Мактаб ўқувчиларини маънавий тарбиялаш концепцияси тасдиқланди

Фото: Getty Images

Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Концепция президентнинг “Халқ таълимини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва қуйидагиларни назарда тутади:

  • мактаб таълимини умуммиллий ҳаракатга айлантириш борасида амалга оширилаётган ишларни мазмунан янги босқичга кўтариш;
  • мактаб ўқувчилари китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш, маънавий куч ва миллий истеъдодларни сақлаш;
  • ҳарбий ватанпарварлик ҳамда буюк аждодлар жасоратини тарғиб этиш, ўрганиш;
  • узлуксиз таълим тизимида маънавий тарбия асосларини кучайтириш;
  • ўқувчиларни замонавий билим ва тажриба, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида тарбиялаш жараёнида мактаб, маҳалла ва оила ҳамкорлигини мустаҳкамлаш.

 
Ҳужжат билан умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини амалга ошириш юзасидан “йўл харитаси” тасдиқланди.

Мавзуга оид