Чирчиқда ҳарбийлар иккита банкоматдан пул ўғирлашга урингани аниқланди
Чирчиқда номаълум шахслар банкоматлардан пул ўғирлашга уринишди. 3 нафар ҳарбий хизматчи бу жиноятни содир этишда гумонланаётган бўлиб, улардан бири қамоққа олинган.
Воқеа 15 сентябрь куни Чирчиқ шаҳар 9-кичик ноҳия ҳудудида рўй берган. Ҳарбийлар Kapitalbank’ка тегишли иккита банкоматни бузишга уринган. Ўғриликка уриниш 20 сентябрь куни аниқланган.
“KAPITALBANK” бошқарма бошлиғи Денис Кохаев Kun.uz’га банкнинг Мирзо Улуғбек филиали раҳбари содир этилган жиноят бўйича 24 сентябр куни Чирчиқ шаҳар ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилганини маълум қилди.
“Банкимизнинг Чирчиқ шаҳрида жойлашган банкоматларида номаълум шахслар томонидан бузишга уриниш қайд этилди. Агар зарар ҳақида гапирадиган бўлсам, банкоматлар олд қисмининг баъзи жойларига шикаст етказилган. Лекин уларнинг ичидаги нақд кўринишдаги пулларни олишни уддалай олмаганлар”, дейди у.
Рўй берган воқеа юзасидан Чирчиқ шаҳар ички ишлар бўлими томонидан жиноят иши очилган. Аниқланишича, ушбу жиноят 3 нафар ҳарбий хизматчи томонидан содир этилган, бугунга келиб уларнинг шахси аниқланган.
Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов Kun.uz сўровига жавобан ҳолат бўйича 26 сентябрь куни Жиноят кодексининг 25-моддаси (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш),169-моддаси (Ўғрилик) 2-қисми «в» банди билан қўзғатилган жиноят иши 27 сентябрь куни Чирчиқ шаҳар прокуратураси иш юритувига қабул қилинган.
“Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноят шартнома асосидаги 3 нафар ҳарбий хизмат оддий аскарлари томонидан содир этилганлиги аниқланган. Жиноят иши тергови давомида 3 нафар шахс гумонланувчи тариқасида жалб қилиниб, 1 нафарига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Чирчиқ ҳарбий прокуратураси томонидан ҳозир дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда”, дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотда. Маълум қилинишича, ушбу жиноятга қўл урган шахслар ИИВ Қоровул қўшинлари хизматчилари бўлган.
Мавзуга оид
07:31 / 09.11.2024
Чирчиқ дарёсидан қум-шағал аралашмаси қазиб олиниши оқибатида 233 млрд сўм зарар етказилди
10:50 / 01.11.2024
Чирчиқ дарёсидан қум-шағал аралашмаси қазиб олиниши оқибатида 273 млрд сўм зарар етказилди
10:34 / 23.09.2024
Чирчиқда каналга тушиб кетган “Spark” чиқариб олинди
07:37 / 13.07.2024