Иқтисодиёт | 12:15 / 17.10.2022
33042
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 7,7 млрд долларга ошди

Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 36 млрд АҚШ долларидан ошди.

2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 36 млрд АҚШ долларидан ошди. 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 7,7 млрд АҚШ долларига ошган. 

Ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми – 14,1 млрд долларга тенг бўлди. Бунда: маҳсулотлар – 11,3 млрд, хизматлар  – 2,8 млрд.

Ўз навбатида, ташқи савдода импорт ҳажми – 21,9 млрд долларни ташкил қилди. Бунда: маҳсулотлар – 20,1 млрд доллар, хизматлар  – 1,8 млрд доллар.

Мавзуга оид