Ўзбекистон | 13:10 / 27.10.2022
10403
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Остонага жўнаб кетди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев давлат раҳбарларининг “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” форматидаги биринчи мажлисида иштирок этиш учун 27 октябрь куни амалий ташриф билан Остона шаҳрига жўнаб кетди.

Тадбирда минтақа мамлакатларининг етакчилари ва Европа кенгаши раиси Шарль Мишель иштирок этади.

Саммитда сиёсий мулоқотни ривожлантириш, ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтириш, савдо-иқтисодий шериклик ва маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Мавзуга оид