Ўзбекистон | 09:05 / 03.11.2022
25327
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда тўрт нафар эгизак дунёга келди

Эгизларнинг икки нафари қиз, икки нафари ўғил бола.

2022 йил 29 октябрь куни вилоят перинатал марказига Самарқанд тумани, Хўжа Аҳрор Вали маҳалласида яшовчи Меҳрибон Тоҳирова келган.

Текширувлар давомида ҳомиладор аёл тўрт нафар эгизак кутаётгани аниқланган. Шифокорлар туғуруқни жарроҳлик йўли билан амалга оширишга қарор қилишган.

2022 йил 2 ноябр куни икки нафар қиз, икки нафар ўғил бола жарроҳлик йўли билан дунёга келган.

Қизлар 1860 ва 2060 грамм, ўғил болалар 2090 ҳамда 1800 грамм оғирликда туғилишган.

Жарроҳлик амалиёти муваффақиятли тугатилиб, аёлнинг умумий аҳволи ўтказилган жарроҳлик амалиётига мос бўлиб, унга барча керакли муолажалар давом эттирилмоқда.

“2 ноябрь куни амалга оширилган жарроҳлик амалиётида икки ўғил ва икки қиз эгизак туғдириб олинди. Ҳозирда она ва болаларнинг умумий ҳолати қониқарли. Чақалоқлар марказнинг чақалоқлар бўлимида назоратда”, — деган Самарқанд вилояти перинатал маркази директори Лола Ҳамроева.

Аввалроқ, Тошкент шаҳрида тўрт нафар эгизак туғилгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид