Хитой Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиришни режалаштирмоқда
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар вазири Жамшид Хўжаевнинг Хитой Миллий кимё муҳандислик корпорацияси партия қўмитаси котиби ўринбосари, бош директори ва бошқарув кенгаши аъзоси Вен Ган билан Хитой корпорацияси билан ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилишга бағишланган учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда «Дунё».
Икки томонлама савдонинг ўсиши 2021 йилда 7,4 миллиард доллардан ошгани ҳамда жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 6,8 миллиард долларга етгани таъкидланди.
Томонлар инвестициялар ва замонавий технологияларни жалб қилиш соҳасида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг ўсиб борувчи хусусиятини таъкидлашди. Сўз нефт-газ, кимё саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, фармацевтика, аграр тармоқ, енгил саноатда лойиҳаларни амалга ошириш ҳақида бормоқда, бу Ўзбекистон иқтисодиётини технологик жиҳатдан модернизациялаш ва диверсификациялашни жадаллаштиришга туртки беради.
Корпорациянинг “яшил” энергетика, транспорт, инфратузилмавий ривожланиш ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш истиқболлари кўриб чиқилди.
Учрашув якунида томонлар жорий келишувларни амалга ошириш ва ҳамкорликнинг янги йўналишларини ишлаб чиқиш бўйича ишларни давом эттиришга ўзаро қизиқиш билдирди.
Мавзуга оид
20:39 / 13.11.2024
Хитой орбитага юк ташувчи кўп марталик космик кемасини намойиш этди
17:53 / 13.11.2024
Ўзбекистон олтин ишлаб чиқарувчи давлатларнинг етакчи ўнталигига кирди
18:44 / 12.11.2024
Хитойда автомобил одамлар устига бостириб бориши оқибатида 35 киши ҳалок бўлди
22:21 / 11.11.2024