Қарши—Тошкент йўналишидаги рейс ноқулай об-ҳаво сабабли кечиктирилди
5 ноябр куни Қаршидан Тошкентга учиши режалаштирилган самолёт парвози ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бошқа муддатга қолдирилган. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар қилди.
Қайд этилишича, Қарши халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво (кўришнинг етарли даражада эмаслиги) шароити туфайли, 5 ноябрь кунги HY070 Қарши–Тошкент йўналишидаги қатнов 6 ноябрь соат 05:30 га мажбурий кўчирилган.
Қатнов экипажи соат 05:30 қадар об-ҳаво яхшиланишини кутган ва экипажнинг иш вақти тугагани маълум бўлган. Ҳаво кемаси сардори қатновни соат 12:00 га кўчиришга қарор қилган.
6 ноябр куни Қарши–Тошкент йўналишидаги HY-070 рейси белгиланган манзилга етиб борган.
«Uzbekistan Airways авиакомпания учун йўловчилар хавфсизлиги юқори ўринда туришини эслатиб ўтади. Келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилар ва уларни кутиб олувчилардан узр сўраймиз», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид
21:49 / 16.08.2024
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Малайзияга парвоз қилган самолётида ўғрилар ушланди
21:01 / 05.08.2024
Россияликлар Uzbekistan Airways рейсларида ўғрилар пайдо бўлгани ҳақида шикоят қилди
18:25 / 05.08.2024
UzAirways'га тегишли Airbus A320 самолёти дўл сабаб шикастланди
20:11 / 20.07.2024