Жаҳон | 14:42 / 08.11.2022
30737
5 дақиқада ўқилади

Украинларнинг Донецкка HIMARS билан зарба бериши, Киевда ҳарбий ўлжалар сотилаётган дўкон. Уруш суратлари

Урушнинг 257-кунидаги асосий маълумотлар:

  • Американинг Maxar компанияси сунъий йўлдош тасвирлари асосида Мариупол яқинида 1500 дан ортиқ янги қабрларни аниқлади (уруш бошидан буён экспертлар шаҳар ва унинг атрофида ҳарбий ҳаракатлар чоғида ҳалок бўлган 4600 дан ортиқ киши қабрини аниқлаганди).
  • Россия томони Украина қуролли кучлари «Донецк темирйўллари» маъмурияти биносини ўққа тутганини маълум қилди, жабрланганлар ҳақида хабар берилмаган.
  • Владимир Путин сафарбар қилинганларнинг 80 мингдан ортиғи фронтга юборилганини маълум қилди, улардан 50 мингдан ортиғи ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишни бошлаган.
  • Херсон областининг аннексия қилинган қисмига Россия томонидан тайинланган маъмурият «Днепрнинг ўнг соҳилидан фуқароларни эвакуация қилиш жараёни якунлангани»ни маълум қилди.
  • Приморье ўлкаси губернатори Олег Кожемяко Тинч океани флоти денгиз пиёдалари 155-алоҳида гвардия бригадаси Украинада катта йўқотишларга учрагани ҳақидаги хабарга муносабат билдириб, прокуратурадан бу маълумотни текширишни сўради. Россия мудофаа вазирлиги 155-бригаданинг Украинадаги йўқотишлари хабарларда айтилганидек катта эмаслигини маълум қилди.
  • Украина разведкаси Россия уруш давомида замонавий ракеталари захирасининг 80 фоизини сарфлаб юборганини хабар қилди.
  • Украинага Норвегия ва Америка ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган NASAMS зенит-ракета комплекслари ва испанларнинг Aspide тизимлари етиб келди.

Қуйида 7 ноябр куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Донецк темирйўллари офисига зарба

«Донецк темирйўллари» маъмурияти тунги зарбалар оқибатида ёнғин келиб чиққанини маълум қилди. Россия таъсиридаги маъмуриятнинг тасдиқлашича, Украина қуролли кучлари бинога HIMARS тизими орқали камида бешта снаряд билан зарба берган. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Украина ҳодиса юзасидан изоҳ бермади.
Николай Тришин / ТАСС
«Донецк темирйўллари» офиси ҳудудини тозалаётган муниципал ишчилар
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Балконида Россия байроғи илинган донецклик
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
«Донецк темирйўллари» маъмурияти биноси устида кўтарилган тутун. Истилочи ҳукуматга кўра, HIMARS снарядларининг камида иккитаси тўғридан тўғри бинога келиб урилган — деворга ва томга.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Лиманда турар жой биносига ҳужум

 

Ўт ўчирувчилар 7 ноябр куни Россия томонидан берилган зарбалар келиб тушган тўққиз қаватли турар жой биносида ишлашмоқда. Россия истилосидан озод этилган Лиман бир ойдан ошиқ вақт давомида Украина назоратида қолмоқда — Донецк областидаги ушбу шаҳар атрофида жанглар давом этмоқда.
Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETA

 

Зарба оқибатида уйнинг бир бурчаги бутунлай вайрон бўлган —  биринчидан саккизинчи қаватгача. Қутқарувчилар биринчи қаватдан бир аёлни олиб чиқишган, қурбонлар ва жабрланувчилар ҳақида маълумот йўқ.
Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETA

Фронт чизиғидаги Авдеевкадаги кундалик ҳаёт 

Отишмалар оқибатида шикастланган кўп қаватли уй. Авдеевка — Донецк областида Россия қўшини ҳужум қилаётган шаҳарлардан бири. Россияликлар ушбу шаҳарни эгаллаш учун уни доимий равишда ўққа тутмоқда. 12 октябр куни РФ армияси шаҳар марказий бозорига зарбалар бериши оқибатида 7 киши ҳалок бўлганди.
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Авдеевкалик киши велосипедига хода ортмоқда, кейин уни майдалаб, ўтин қилади. Шаҳарда сув, ток ва газ йўқ, урушга қадар 30 мингдан ортиқ киши яшаган шаҳарда, Украина миллий полицияси маълумотига кўра, 1500 киши қолган.
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Сув тўлдирилган идишлар билан қайтаётган авдеевкалик киши.
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Авдеевкадаги кимё заводининг кўриниши, унинг ҳудуди уруш бошидан буён бир неча бор Россия томонидан зарбага учраган. Ҳарбий ҳаракатлар яқинида қолгани учун завод фаолияти тўхтатилган.
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Авдеевкада яшовчи аёл ерости бошпанасида.
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA

Киевда урушдаги ўлжалар сотилаётган дўкон 

Киевдаги Ex Team дўконида аввал фаол спорт турлари учун жиҳозлар сотилган. Россия босқини бошлангач бу ерда Украина армияси томонидан ўлжа сифатида қўлга киритилган буюмларни ҳам харид қилиш мумкин. Уларнинг сотувидан тушган пуллар Украина қуролли кучларида хизмат қилаётганлар учун ҳарбий техникалар сотиб олишга йўналтирилади.
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Танкка қарши гранатомётларнинг бўш трубалари
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Сотувчи россиялик ҳарбий формасини кўрсатмоқда
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA

Мавзуга оид