Ўзбекистон | 16:07 / 10.11.2022
7099
1 дақиқада ўқилади

Қосим-Жўмарт Тўқаев Туркий ташкилот саммитига келди

Фото: Президент матбуот хизмати

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Фото: Президент матбуот хизмати

10-11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарлари йиғилиши бўлиб ўтади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган тадбирда Туркманистон Миллий кенгаши Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған, Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан иштирок этади.

Саммит кун тартибидан иқтисодиёт, савдо, инвестиция, транспорт, инновация, экология, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ва кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш, ташкилот фаолиятини такомиллаштириш масалалари ўрин олган. 

Мавзуга оид