Европа Иттифоқи ва Буюк Британия G20 саммитида Россия делегациясини бойкот қилмоқчи
Нуфузли тадбир иштирокчилари Россия вакилларининг нутқ сўзлашига тўсқинлик қилмоқчи.
15-16 ноябр кунлари Индонезиянинг Бали оролида G20 саммити бўлиб ўтади, унда турли давлат раҳбарлари, жумладан, АҚШ президенти Жо Байден ва Хитой етакчиси Си Жинпинг иштирок этади.
Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ва Буюк Британияда эса ушбу тадбир учун алоҳида режа бор. Улар Россия делегациясини изоляция қилиш ва унинг чиқишларини бойкот қилиш чораларини кўрмоқчи. Бу ҳақда Европа ташқи ишлар хизмати вакилига таянган ҳолда The Telegraph ёзди.
Россиянинг Украинага босқинидан кейин, Ғарб давлатлари саммит мезбонидан Россия Федерациясини тадбирда иштирок этишдан четлатишни сўраган эди. Агар бу амалга ошмаса, саммитни бойкот этиш билан таҳдид қилишди.
Босимларга қарамай, Индонезия Россия президенти Владимир Путинга ва Украина президенти Владимир Зеленскийга таклиф юборди.
Саммит бошланишига бир неча кун қолганида Россия ва Украина президентлари Бали оролига бормаслиги маълум бўлди. Шу боис Россиядан ташқи ишлар вазири Сергей Лавров иштирок этади. Бироқ, Ғарб Россия вакилининг нутқ сўзлашига тўсқинлик қилишни режалаштирмоқда.
Маълум бўлишича, европаликлар ўз шерикларининг Россия делегацияси аъзолари, жумладан, Лавров билан учрашишига йўл қўймасликни мақсад қилган. Шунингдек, улар Россия вакили нутқи пайтида залдан чиқиб кетмоқчи. Тахминларга кўра, Италия, Германия, Испания ва Франция ҳам Россияни изоляция қилишга фаол ҳисса қўшмоқчи.
Мавзуга оид
23:24 / 13.11.2024
Россия ҳукумати яраланган ҳарбийлар учун тўлов тизимини ўзгартирди
20:43 / 13.11.2024
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
19:33 / 13.11.2024
Россияда мигрант болаларнинг рус тилини билиш даражаси текширилиши мумкин
17:53 / 13.11.2024