Андижонда кўп қаватли уйда ёнғин чиқди (видео)
Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида йирик ёнғин чиқди. Ёнғинни бартараф этиш учун 12 та экипаж ва 3 та автонарвон жалб этилди. Вилоят ҳокими воқеа жойига етиб борган.
20 ноябр куни Андижон шаҳрининг 3-кичик даҳасида кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди.
ФВВ матбуот хизмати хабар беришича, ёнғин тўғрисидаги хабар вилоят ФВБга соат 21:09 да келиб тушган. Соат 21:18 да воқеа жойига 12 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 3 та автонарвон етиб борган.
Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳудудга вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ ҳам борган.
Ёнғин соат 21:40 да қуршаб олинган ва соат 22:25 да бартараф этилган.
«Ёнғин оқибатида кўп қаватли уйнинг тахминан 400 кв. м майдонда том қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ», дейилади ФВВ хабарида.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Андижон вилояти ҳокимига ҳам ёнғин тўлиқ ўчирилгани ҳақида ахборот берилган. Вилоят раҳбари вазиятни ўз назоратига олган.
Вилоят ҳокими топшириғи билан ҳолат бўйича қурилиш штаби ташкил этилган. 21 ноябр куни Андижон шаҳридаги 3-кичик даҳанинг ёнғин содир бўлган мазкур кўп қаватли уйларида қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланади.
Мавзуга оид
18:09 / 13.09.2024
Андижонда ўқувчиларни жазо сифатида ўтириб-турғазган ходимга чора кўрилди
14:38 / 12.09.2024
Андижонда дарсга кеч келган қизлар жазо сифатида ўтириб-турғазилди. Бу мумкин эмас
09:50 / 11.09.2024
Андижондаги корхонада ёнғин содир бўлди
07:31 / 11.09.2024