Спорт | 23:25 / 24.11.2022
19627
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон шахматчилари жаҳон чемпионати финалига чиқди 

Қуддус шаҳрида шахмат бўйича миллий жамоалар ўртасида ФИДЕ жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Фото: Ўзбекистон шахмат федерацияси

Ўзбекистон шахматчилари яримфиналда Ҳиндистон билан беллашиб, 2 та раунд (2:2 ва 2,5:1,5) якунига кўра ғалаба қозонишди. 

Энди шахматчиларимиз 25 ноябр куни финалда Хитой миллий жамоаси билан беллашади. 

Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий жамоаси шарафини GM Нодирбек Ёқуббоев, GM Жавоҳир Синдаров, GM Жаҳонгир Воҳидов, GM Шамсиддин Воҳидов, IM Абдималик Абдисалимов ва IM Ортиқ Нигматов ҳимоя қилмоқда. Шахматчиларимизга нидерландиялик Иван Соколов сардорлик ва мураббийлик қиляпти. 

Аввалроқ, Ўзбекистон миллий жамоаси жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида АҚШ (2,5-1.5), Исроил (2,5-1,5) ва Ҳиндистонни (3,5-0,5) мағлуб этиб, Польша (2:2) билан дурангга эришиб, Озарбойжонга (1,5-2,5) ютқазган эди. Бу натижалар шахматчиларимизга гуруҳда биринчи ўрин билан чоракфиналга чиқиш учун етарли бўлди. 

Сўнгра, Ўзбекистон шахматчилари чоракфиналда Украина билан беллашиб, 2 та раунд (3:1 ва 2,5:1,5) якунига кўра ғалаба қозонишган эди. 

Мавзуга оид