WSJ: Ғарб компаниялари қурол ишлаб чиқаришни кўпайтирмоқда
Ғарбнинг йирик қуролсозлик компаниялари Украинадаги уруш фонида ортиб бораётган талабни қондириш учун ракета-ташувчилар, танклар ва ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни кўпайтирмоқда.
The Wall Street Journal хабарига кўра, Американинг Raytheon Technologies компанияси Stinger зенит-ракета комплекслари ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун нафақага чиққан ходимларни ишга қайтарган. АҚШ Қуролли кучлари бундай тизимларга 2008 йилдан бери буюртма бермаган эди.
Американинг Lockheed Martin концерни Javelin танкка қарши тизимларини ишлаб чиқаришни икки баравар оширган ва HIMARS ракета тизимларини ишлаб чиқаришни 60 фоизга оширишни режалаштирмоқда.
Дронлар, кузатув тизимлари ва махсус жиҳозлар ишлаб чиқарувчи L3Harris компанияси Пентагондан Украина учун 200 миллион долларлик буюртма олган.
Германиянинг Rheinmetall мудофаа концерни ижрочи директори Армин Паппергер сўзларига кўра, келгуси йилда улар бир қатор йирик буюртмаларни олишни кутмоқда. Уларни бажариш учун компания Испаниянинг портловчи моддалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Expal Systems S.A фирмасини 1,2 млрд еврога сотиб олган.
Қуролсозлар ҳукуматлардан ўз хавфсизлигини таъминлаш ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун янги шартномаларни тузишни сўрамоқда.
Мавзуга оид
10:11
Германия Украинада ҳалок бўлган 10 фуқароси ҳақида маълумотга эга
09:31
Европа Байдендан кетишидан олдин Украинага ёрдамни оширишни сўрамоқда
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
17:24 / 14.11.2024