Самарқандда фуқарони катта пул эвазига АҚШга юбормоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Фирибгар фуқаронинг ишончига кириб, уни Мексика орқали АҚШга юбориш эвазига 25 минг доллар сўраган.
Самарқанд вилояти ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ноқонуний миграция ва одам савдосига қарши кураш йўналишида ўтказилган тезкор тадбирда фуқарони 25 минг доллар эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 1994 йилда туғилган Самарқанд шаҳрида яшовчи Х. С. фуқаронинг ишончига кириб, уни Мексика орқали АҚШга юбориш эвазига 25 минг доллар сўраган.
У ҳужжатларни расмийлаштириш учун олдиндан 10 минг АҚШ долларини олаётганда ушланди.
Ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
21:20 / 07.11.2024
Трамп тарафдорлари АҚШдан ноқонуний мигрантларни депортация қилишга тайёрланмоқда – ОАВ
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024